март 05, 2020 12:27 Asia/Tashkent
  • Халқаро Соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили коронавирусга қарши курашдаги Эрон фаолиятларини юқори баҳолади

Яқинда Эронга келган, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили, Эроннинг соғлиқни сақлаш соҳасини коронавирусга қарши кураши ва фаолиятларини юқори баҳолаб бу масладаги эронликларнинг саъй -ҳаракаталарини олқишлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти намояндаси Кристоф Ҳемелман, хитойлик мутахассислар билан Эрон касалхоналарини бориб кўрганига ишора этиб, ўзи ва хитойлик мутахассислар Эрондаги тиббий хизмат даражасини жуда юқори эканлигини  эътироф этиб ундан таъсриланганини тасдиқлади.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти вакили,  Эрондаги  соғлиқ сақлаш соҳасининг катта мувафаққиятлари ва энг яхши марказларнинг мавжудлиги  ташриф буюрган делегацияни ҳайратга солди деб тан олди.

Ҳемелман шунингдек  Эрон мамлакати Ғарбий Осиё минтақасида энг яхши тиббий ва соғлиқни сақлаша соҳаси ва системаларига эгадир деб қўшимча қилди.

Эроннинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги Эронда коронавирусга қарши курашнинг ижобий жараёнини   олқишлади.

Ёрлиқ

Шарҳ