март 05, 2020 14:57 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Ҳиндистон давлати кескинликларни тинч йўл билан ҳал этиши лозим

Эрон парламенти раиси Ҳиндистонда мусулмонларни қатл этилишидан хавотир билдириб, Деҳли давлатини кескинликлар ва зўравонликларни тинч мақсадларда ҳал қилиш учун барча потенсиал ва имкониятлардан фойдаланишга чақирди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  мусулмонлар  Ҳиндистон аҳолиси ва маданиятининг бир қисми сифатида  бу мамлакат ривожланишида катта ҳсса қўшганига тўхталиб,  Ҳиндистонда фуқаролик ҳуқуқи номли янги қонун хусусидаги хулосалар ва ва натижалар  мусулмон халқига қарши чеклолар жорий қилишнинг намунасидир ва бу масала  кўп хавотирларни келтириб чиқарган деб қўшимча қилди.

Лорижоний ўз сўзларида  Ҳиндистон мамлакатини турли элат, ирқ,  анъаналар ва маданиятлар сарзамини эканлигини таъкидлаб,  бундай муаммолар ва масалаларни келиб чиқиши Ҳиндистон маданияти ва цивизизациясига зиддир деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси шунингдек, Теҳрон ва Деҳли ўртасидаги алоқалар аҳамиятини  эслатиб, Ҳиндистонда турли динлар ва элатларнинг бирга яшаш ва яқишлашини мустаҳкамлаш зарурлигини баён этди.

Эслатиб ўтамиз ўтган йилнинг 11 декбарида Ҳиндистонда фуқаролик қонунига ислоҳотлар киритилди. Қонун асосида  2015 чи йилдан олдин эътиборли варақасиз Ҳиндистонга келган Покистон, Бангладеш, Афғонистон ва бошқа мамлакатлар қочқинларига Ҳиндистон фуқаролигини берилиши мумикн аммо бу қонун мусулмонларга тааллуқ олмайди.

Ҳиндистонда фуқаролик қонунга киритилган ислоҳотлар кенг қамровли эътирозларни вужудга келтирди.

Эътирозчилар  бундай ислоҳотлар  мусулмонларга қарши ҳужумлар ва камситувчи ҳаракатларни ошишини эълон қилишмоқда.

Шу ҳолда  айрим ифротий ҳиндуий гуруҳлари  Деҳли шимоли шарқидаги мусулмонлар масжидларига ҳужум қилиб уларни вайрон этдилар ва  мусулмонлар яшайдиган маҳаллаларга ўт қўйишди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ