март 10, 2020 14:40 Asia/Tashkent
  • Лорижоний: Халқаро ҳамжамият коронавирус бўҳрони вазиятида ноинсоний санкцияларни бекор этилиши учун таъсир ўтказиши зарур

Эрон парламенти раиси парламентлараро иттифоқлар ва турли мамлакталар парламенти раисларига йўллаган алоҳида мактубларида барча санкциялар айниқса АҚШнинг Эрон халқига қарши тиббий соҳадаги санкцияларини бекор этилиши учун Халқаро ҳамжамиятни ҳамкорлик қилиш ҳамда аралашиши ва рол ўйнашга чақирди.

Бугун Эрон парламенти раиси Али Лорижоний  Халқаро парламентларо уюшмаси раиси, Исломий ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар парламентлари иттифоқи бош котиби,  Осиё парламентлари уюшмаси бош котиби, исломий ва осиёлик мамлакатлар парламентлари раисларига йўллаган алоҳида мактубларида  АҚШ давлатини Эронга қарши тиббиёт соҳасидаги  санкцияларидан афсусланиш билдириб,  Вашингтоннинг бундай ҳатти-ҳаракати хусусан, тиббиёт, фармацевтика ҳамда тиббий тажҳизотлар экспортига қўллаган санкциялари, Халқаро миқёсида коронавирусни олдини олиш йўналишидаги жиддий монеа яратмоқда деб таъкидлади.

Лорижоинй ўз сўзларида,  АҚШ томонидан қўлланган санкцияларни БМТ устави ва Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти низомномасига зид эканлиги ва  коронавирусга қарши кураш ва бу муаммони олдини олиш учун Халқаро миқёсидаги миллий барча ҳаракатлар йўлига жиддий тўсиқлар яратган деб эълон этди.

Эрон парламенти раиси шунингдек,  коронавирусни тарқалиши туфайли Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан айрим мамлакатларда фавқулодда вазият эълон этилганига тўхталиб, бугунги халқаро вазият, коронавирус қайд этилган  барча мамлакатларга ёрдам кўрсатиш йўлида технологик ва логистик имкониятларни бирлаштириш учун   миллий минтақавий ва халқаро миқёсидаги  саъй- ҳаракат ва ҳамкорликларни тақозо этмоқда деб аниқлик киритди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ