март 21, 2020 13:03 Asia/Tashkent
  • Эрон парламенти раиси ўзбекистонлик ҳамкасбини Наврўз байрами муносабати  билан табриклади

Эрон ислом жумҳурияти парламенти раиси ўз мурожаатида Наврўз тамаддуни доирасидаги мамлакатлар, жумладан Ўзбекистон парламенти раисини ушбу муборак айём муносабати билан табриклади.

Кеча Эрон парламенти раиси Али Лорижоний Ўзбекистон, Афғонистон, Туркия, Тожикистон, Ироқ, Озарбойжон республикаси, Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон ва Покистон парламентлари раҳбарларига йўллаган алоҳида мурожаатида уларни ҳижрий-шамсий 1399 чи янги йил-Наврўз байрами билан табриклади.

Али Лорижоний ўз мурожаатида  Эрон парламенти айниқса қўшни мамлакатлар билан ўзаро ҳурмат- эҳтиром асосида ҳамда хавфсизлик, фаровонлик, тараққиёти, кўптомонлама ривожланиш, иқтисодий, сиёсий ва маданий ҳамкорликларни кенгайтиришни олқишлайди дея изоҳлади.

Эрон парламенти раиси шу йил халқлар учун адолат, тараққиёт ва яхши ўзгаришларига сабаб бўлишига умид билдирди.

Кеча ҳижрий -шамсий 1399 йил фарвардин ойининг 1 чи куни,  милодий ҳисоб билан 2020  йил март ойининг 20 уни,  Эронда янги йил ва  Наврўз байрами кунига тўғри келганди. 

Аслида эроний қавмлар байрами бўлган Наврўз байрами дунёнининг 300 миллион аҳолиси томонидан нишонланади.

  •  

 

Ёрлиқ

Шарҳ