март 23, 2020 12:26 Asia/Tashkent
  • Зариф: Америка коронавирусга қарши курашнинг монеасидир

Эрон ташқи ишлар вазири Эронга қарши Американинг ноқонуний санкцияларини бекор қилиш учун дунё жамоатчилигининг қўллаб-қувватлашишини қадрлаш зимнида, Америка коронавирусга қарши курашнинг монеасидир,-деб айтди.

Ирна ахборот агентлигининг бугун тарқатган хабарига кўра, Эронт ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф Твиттердаги шахсий саҳифасида, дунёда ахлоқий ва амалий сайъ-ҳаракат қилиш зарур ва ҳал этишнинг ягона йўли ҳам Американи биргаликда танбеҳ бериш ва унга қарши устувор тўришдан иборат,-деб ёзди. 

Зариф бундан олдин ҳам Бразилиянинг "folia de san paolo" газетаси билан қилган ўз сўҳбатида, Американинг тиббий терроризми бу глобал эпидемияга самарали курашнинг олдини олмоқда,-деб таъкидлади. 

Эрон ва жаҳон мамлакатларида коронавирус пандемияси тарқалиши пайида охирги ҳафта давомида турли мамлакатлар, жумладан Туркия, Россия, Покистон ва Хитойнинг расмийлари Эронга қарши Американинг биртомонлама ва ноқонуний санкцияларини олиб ташлашни таъкидлашди. 

Ҳатто дори-дармон воситаларини ўзига қамраб олган Вашингтоннинг биртомонлама санкциялари Эрон халқи, айниқса коронавирусга чалинганлар учун кўп мушкулотларни ижод этган. 

Бунга қарамай Америка президенти Дональд Трамп жума куни Эронга қарши ушбу мамлакатнинг жорий этган санкциялари бекор қилинишига мухолифат қилди. 

Ёрлиқ

Шарҳ