март 25, 2020 11:23 Asia/Tashkent
  • Зариф ва Лавров коронавирус ва Америка санкциялари ҳақида мулоқот қилишди

Эрон ва Америка Ташқи ишлар вазирлари кеча  коронавируснинг дунёга тарқалиш суръати  ҳамда  Американинг Эронга қарши санкциялари ҳақида телефон орқали мулоқот қилишди.

“Порс тудей” ахборот агентлигининг хабарига кӯра Муҳаммаджавод Зариф ва Сергей Лавров телефон орқали мулоқотда икки мамлакат ва жаҳонда коронавируснинг тарқалиши, айниқса Эронда Американинг биртомонлама золимларча санкциялари шароитида унга қарши олиб борилаётган самарали ишлар, Афғонистондаги сиёсий ҳолат, шунингдек Американинг турли мамлакатларга нисбатан жорий қилган бир томонлама санкцияларига қарши жаҳон ҳамжамиятининг қаршиликлари ҳақида суҳбатлашдилар.

Мулоқотда Сергей Лавров Россиянинг Американи бир томонлама ғайриинсоний санкцияларига барҳам беришга чақиришини баён этди. Зеро,  бу таҳримлар турли мамлакатларнинг коронавирусга тӯлақонли кураш олиб боришига тӯсқинлик қилади,-- илова қилди Россия Ташқи ишлар вазири.

Эрон ташқи ишлар вазири кейинги кунларда ӯзининг бир қатор касбдошлари билан телефон орқали мулоқот  қилиб, уларни  коронавирус суръат билан тарқалаётган бир шароитда Американинг биртомонлама ғайриқонуний санкцияларини қӯллаб-қувватламасликка чақирди. Муҳаммаджавод Зариф бунгача Франция, Индонезия, Швеция, Жанубий Африка, Британия, Хитой, Сербия, Швейцария, Покистон, Кувейт, Озарбайжон, Ироқ, БАА,Австрия, Норвегия, Кения, Нигерия, Болгария мамлакатларининг Ташқи ишлар вазирлари, шунингдек Европа Иттифоқи ташқи сиёсатининг масъули Жозеп Боррельбилан ҳам телефон орқали мулоқот қилганди.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ