март 26, 2020 09:22 Asia/Tashkent
  • Тахтиравончи: барча мамлакатлар Америка санкцияларини кӯрмасликка олишсин

Эроннинг БМТдаги вакили дунёнинг барча мамлакатларини Америка жаҳон ҳамжамияти талабларига бефарқ қараган чоғи Вашингтоннинг Эронга нисбатан санкцияларига риоя қилмасликка чақирди.

Эроннинг БМТдаги доимий вакили Мажид Тахтиравончи ӯзининг твиттер саҳифасида: "Дунёнинг кӯпгина мамлакат бошлиқлари ва давлат мулозимлари Америка  Эронга нисбатан иқтисодий террорчиликка барҳам бериши керак, деган фикрдалар. Кӯпгина давлатлар, Парламент аъзолари (ҳатто Америкада ҳам) Вашингтонни Эронга нисбатан санкцияларга барҳам беришга чақирмоқдалар.

Агар Америка жаҳон ҳамжамиятининг Эронга нисбатан санкцияларни олиб ташлаш ҳақидаги даъватини назар-писанд қилмаса, барча мамлакатлар унинг бу санкцияларини бажаришдан бош тортишлари керак",-- деган ёзув қолдирди.

Американинг асосий эҳтиёж товарлари ва ҳатто дори-дармон ва медицина жиҳозларини ҳам ӯз ичига олган бир томонлама золимларча санкциялари Эрон халқи, айниқса коронавирусга йӯлиққан беморлар учун жуда кӯп қийинчиликларни келтириб чиқармоқда.

Америка президенти Доналд Трамп эса ӯтган жума куни Эронга нисбатан санкцияларни олиб ташлашга қарши эканлигини таъкидлади.

 

Шарҳ