март 28, 2020 15:42 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 11 минг 679 нафарга етди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан 11679 нафари тузалиб, уйига жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 35408 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 139 киши ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  2517 кишига етганини эълон қилди.

2019 йил охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида пайдо бўлган коронавирус дунёнинг 199 мамлакатида тарқалган.

Охирги маълумотларга кўра,  ҳозиргача дунё миқёсида 605 мингдан ортиқ шахслар коронавирусга мубтало бўлган,    27 минг 607 киши ҳалок бўлган.

Ёрлиқ

Шарҳ