апрел 02, 2020 15:33 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: Эронга қарши ҳар қандай душманона ҳаракатларга қаттиқ аксиламал кўрсатилади

Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси Ироқ ва Форс Кўрфазида АҚШ ҳарбий ҳаракатларига ишора этиб, АҚШ давлати заррачадек Эрон хавфсизлигига таҳдид қилса, энг жиддий аксиламалларга дучор бўлади деб айтди.

Бугун Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  ўз сўзларида  Эрон ислом жумҳурияти ва мудофаа системаси  мукаммал ҳушёрлик билан ер, ҳаво ва денгиз чегараларини ҳимоя қилмоқда ва барча ҳаракатларни яқиндан кузатиб бормоқда деб изоҳлади.

Генерал Боқирий шунингдек АҚШга қарашли ОАВ ҳам  Ироқдаги муқовимат ва Ҳашдушаъбий кучларига қарши таблиғотлар олиб бормоқда деб қўшимча қилди.

Эрон қуроли кучлари Бош штаби раиси АҚШ давлати  минтақа халқи айниқса Ироқ халқи  уларни бу мамлакатдаги ҳарбий иширокига қарши эканлигини яхши билади деб аниқлик киритди.

 АҚШ армиясининг Ироқдаги ўз ҳарбий кучларини бошқа жойларга кўчириши ва Вашингтон давлатини  Ироқдаги муқовимат кучлари базаларини нишонга олишга уринаётгани тўғриисдаги хабарлар Ироқ халқи орасида хавотирларни кўпайтирган.

 

Ёрлиқ

Шарҳ