апрел 02, 2020 15:55 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволанганларнинг сони 16 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бўлганлардан 16711 нафари тузалиб, уйига жавоб берилганини эълон қилди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 50468 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 124 кишини ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  3 минг 160 кишига етганини эълон қилди.

Жаҳонпур ҳозиргача Эронда коронавиурсга қарши кураш миллий кўнгиллалар лойиҳасида 69 миллион нафарни тиббий кўрикдан ўтказилганини эълон этди.

Сўнгги хабарларга асосан, ҳозиргача дунёда 940 минг нафар коронавирусга мубтало бўлган ва улардан 196 мингдан ортиғи тузалган, шунингдек бу инфекция оқибатида 47 мингдан ортиқ инсонлар даволанди.

Ёрлиқ

Шарҳ