апрел 05, 2020 15:15 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволаганларнинг сони 22 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бӯлганлардан 22 минг 11 нафари ҳозиргача тузалиб уйгиа жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 58226 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 151 кишини ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  3 минг 603 кишига етганини эълон қилди.

Эрон давлатининг сайъ-ҳаракатлари, қуролли кучлар, ӯз вақтида ташхислаш, корнавирусга чалинганлар билан алоқада бӯлганларни аниқлаш ва касалларни карантинга олиш, коронавиурсни юқтириб олганларни даволаш билан бирга Эрон халқининг барча қатлами ёрдамида ушбу вирусга қарши сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 

Эндиликда бутун дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1 миллион 200 мингдан ошгани ва вафот этганлар сони 65 мингга етиб,  251 минг нафари ҳам тузалган. \

Ёрлиқ

Шарҳ