апрел 06, 2020 15:24 Asia/Tashkent
  •  Россия масъули Эрон ядровий дастури борасидаги  нотўғри гумонларга барҳам беришни таъкидлади

Россиянинг етакчи дипломати МАГАТЕ илгаригидек Эронда текширувларни давом эттираётганини баён этар экан, бу жараённи давом этиши Эрон ядровий дастури борасидаги нотўғри гумонлар ва тахминларни бартараф этилишига сабаб бўлишини қўшимча қилди.

Форс ахборот агентлиги хабарига кўра, бугун Венада қароргоҳи бўлган Халқаро ташкилотлардаги Россия вакили Михаил Ульянов  Твиттер саҳифасида  Эрон давлатини МАГАТЕ билан мукаммал ҳамкорликларни таъкидлаб,  коронавирусни пандемияга айланиши билан бир пайтда МАГАТЕ Эронда назорат ишлари ва текширув фаолиятлари давом эттирмоқда ва бу муомалалар  Эрон ядровий дастури хусусидаги нотўғри гумонларга барҳам беришга кўмаклашади деб изоҳлади.

МАГАТЕ бир ҳафта олдин  Эрон ядровий фаолиятлари хусусида янги ҳисоботни маълум этди.

Эрон ислом жумҳурияти  бир неча маротаба  ядровий масалаларда яширин фаолиятларга эга бўлмаганини таъкидлаб,  Теҳрон ядровий дастури  тинч йўналишида бўлиб, барча Халқаро меъёрларга  муносбдир деб қўшимча  қилди.

Ёрлиқ

Шарҳ