апрел 06, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан даволаганларнинг сони 24 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бӯлганлардан 24 минг 236 нафари ҳозиргача тузалиб уйгиа жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 60500 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 136 кишини ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  3 минг 739 кишига етганини эълон қилди.

Эрон давлатининг сайъ-ҳаракатлари, қуролли кучлар, ӯз вақтида ташхислаш, корнавирусга чалинганлар билан алоқада бӯлганларни аниқлаш ва касалларни карантинга олиш, коронавиурсни юқтириб олганларни даволаш билан бирга Эрон халқининг барча қатлами ёрдамида ушбу вирусга қарши сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 

Эндиликда бутун дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1 миллион 282 мингдан ошгани ва вафот этганлар сони 70 мингга етиб,  269 минг нафари ҳам тузалган. \

Ёрлиқ

Шарҳ