апрел 07, 2020 11:34 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти дунё мамлакатларини бир бирининг тажрибаларидан фойдаланишга чақирди

Эрон ислом жумҳурияти президенти дунё мамлакатлари ўзаро ҳамкорликлар ва бир- бирига ёрдам кўрсатмасдан бугунги нозик вазиятда коронавирсга қарши жиддий кураша олишмайди деб таъкидлади.

Кеча Эрон президенти Ҳасан Руҳоний   Франция президенти Эммануэль Макрон билан телефон орқали суҳбатларида  санкция вазияти коронавирусга қарши кураш масаласида Эронга кўп муаммолар яратганлигини таъкидлаб, АҚШ давлати  Эронга қарши ноқонуний санкцияларни қўллаши билан Халқаро қоидалардан ташқари Жаҳон соғлиқни сақлаш  ташкилотининнг 2005 чи йилдаги соғлиқни сақлашга оид қонунларини ҳам бузиб келмоқда деб изоҳлади.

Эрон президенти   БМТни  дунёда коронавиурсни тарқалаши вазиятида мамлакатлар ўртасида урушни тўхтатиш ва оташкесим эълон қилишга қаратилган қарорини олқишлаб, Европани  Халқаро ядровий келишувдаги мажбуриятларига амал қилиши ва  санкцияларга барҳам беришини зарурий бир амр эканлиги ва ҳозирги махсус вазиятида ҳам қўшимча аҳамиятга эга эканлигини баён этди.

Руҳоний шунингдек,  Ироқдаги АҚШнинг сўнгги ҳаракатларини хавфли ҳатти- ҳаракати ва минтақа хавфсизлиги учун жиддий хатар эканлигига тўхталиб, Эрон давлати минтақада ҳеч қандай кескинликларни қўллаб -қувватламайди ва ҳардоим  минтақада тинчлик ва осойишталикни яратиш йўналишида саъй-ҳаракат қилиб келган деб қўшимча қилди.

Франция президенти ҳам  коронавирус тарқалаши вазияти ва Европа мамлакатларида бу вирусга қарши кураш жараёнига ишора этиб, ИНСТЕКС молиявий механизмидан фойдаланиб, Эрон ва Европа ўртасидаги ҳамккорликларни кучайиши ва ўзаро молияивй муносаатларни  янада мустаҳкамлашишига уимд қилди.

Макрон шунингдек,  минтақавий ҳамкорликларда Эроннинг муҳим ва конструктив ролига тўхталиб,  тинчлик, осойишталик ва минатқа хавфсизлиги йўналишида Эрон ва Франциянинг минтақа, халқаро, иккитомонлама ҳамкорликларини янада кучайтиришни таъкидлади.

 

Ёрлиқ

Шарҳ