апрел 08, 2020 16:18 Asia/Tashkent
  • Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги: коронавирусдан даволаганларнинг сони 30 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусга мубтало бӯлганлардан 29 минг 812 нафари ҳозиргача тузалиб уйгиа жавоб берилганини эълон қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур бугун журналистлар билан суҳбатда Эронда коронавирусни юқтирганлар сони 64 586 нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 121 кишини ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  4003 кишига етганини эълон қилди.

Эрон давлатининг сайъ-ҳаракатлари, қуролли кучлар, ӯз вақтида ташхислаш, корнавирусга чалинганлар билан алоқада бӯлганларни аниқлаш ва касалларни карантинга олиш, коронавиурсни юқтириб олганларни даволаш билан бирга Эрон халқининг барча қатлами ёрдамида ушбу вирусга қарши сайъ-ҳаракатлар амалга оширилмоқда. 

Сўнгги маълумотларга асосан, бутун дунёда коронавирусни юқтириб олганлар сони 1 миллион 500 мингдан ошгани ва вафот этганлар сони 82 мингга етиб,  308 минг нафари ҳам тузалган. 

Ёрлиқ

Шарҳ