апрел 10, 2020 11:29 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Халқаро Валюта жамғармаси ӯзининг халқаро масъулиятларига амал қилиши керак

Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти деди: Халқаро Валюта жамғармаси Эрон халқи душманларининг босимларини енгиб, ӯзининг халқаро масъулиятларига амал қилиши керак.

Эрон Ислом жумҳуриятининг президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Халқаро Валюта жамғармасидан қарз олиш талаби жараёнидан огоҳ бӯлиш мавзусида мамлакат Марказий банкининг раиси Абдулносир Ҳимматий билан телефон орқали суҳбатида бу халқаро ташкилот аъзо мамлакатлар ӯртасида камситишга йӯл қӯймаслиги лозимлигини таъкидлади.

Ҳимматий қарз олиш ҳақидаги Эроннинг талаби лойиҳаси Халқаро Валюта жамғармаси ижрочи ҳайъати иш дастурида эканлигини қайд қилди.

Ҳимматий шунингдек Эрон Марказий банкининг хориж банкларидаги молиявий манбалари ва улардан коронавирус пандемиясига қарши кураш жраёнида фойдаланиш ҳақида президентга ҳисобот берди.

Ёрлиқ

Шарҳ