апрел 10, 2020 12:56 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркия Парламенти раҳбарлари коронавирусга қарши кураш мавзусида мулоқот қилишди

Туркия Парламенти раиси Эрон Исломий Кенгаш мажлисининг раиси билан телефон орқали мулоқотда коронавирусга қарши курашда муштарак амал қилиш ҳақида суҳбатлашдилар.

ИРНА ахборот агентлигининг хабарига кӯра Туркия Миллий Мажлисининг раиси Мустафо Шентоп пайшанба куни  Эрон Исломий Кенгаш мажлисининг раиси Али Лорижонийга телефон қилиб, унинг коронавирусга чалинганидан афсус билдириб, Эрон билан  коронавирусга қарши курашда муштарак амал қилиш ҳақида суҳбатлашди.

Коронавирус ӯтган йилнинг сӯнгги кунларида Хитойнинг Ухан шаҳридан тарқалган эди. 

Эндиликда дунёнинг барча мамлакатларини қамраб олган бу вирусга 1 миллион 524 минг киши чалинган. Булардан 332 минг нафари соғайиб, афсуски 88 минг нафари жон берган.

  • Руҳоний: Халқаро Валюта жамғармаси ӯзининг халқаро масъулиятларига амал қилиши керак

Ёрлиқ

Шарҳ