апрел 24, 2020 15:32 Asia/Tashkent
  • Генерал Ҳожизода: Эрон Ислом Жумҳурияти бугунги кунда қудратли бир мамлакатга айланган

Исломий Инқилоб соқчилар ҳаво ва фазо кучларининг қомондони бугунги кунда Эрон Ислом Жумҳурияти қудратли бир мамлакатга айланган ва Америка ҳамда унда ҳам қудратлироқ мамлакатларнинг қўлидан ҳеч нарса келмайди, -деб айтди.

Исломий Инқилоб соқчилар ҳаво ва фазо кучларининг қомондони генерал Амирали Ҳожизода паншанба кечаси Эрон телевидениясининг иккинчи канали билан қилган сўҳбатида, Эронда фазо технологияси шу даражада ривожланмоқдаки, ҳеч қайси бир мамлакат Эронга таҳдид қилишга журъат этмайди, -деб қўшимча қилди.

Исломий Инқилоб соқчилар ҳаво ва фазо кучларининг қомондони Ироқдаги "Айн-ул-Асад" номли Американинг базасига Эроннинг қилган ҳужумига ишора этиб,Эрон ушбу базага қарши содир этган ҳужуми кунида, америкаликлар бунга қарши жавоб қайтаришади, деб уйлаган эди. Аммо улар бирон бир жавоб қайтаришга журъат қилишмади, деб айтди.

Генерал Ҳожизода арбитага нур сунъий юлдошини чиқарилгани ҳақида Эрон фазода ҳузур топмасдан ҳарбий ва ноҳарбий ҳавзаларда катта имкониятлардан маҳрум қолади, аммо аниқ ишлайдиган ҳамда ҳар 90 дақиқада ер кураси атрофида бир марта айланадиган "Нур" сунъий юлдошни фазога чиқариш билан Эроннинг мудофаа эҳтиёжларининг аксарияти бартараф этилади,  деб айтди.

Исломий Инқилоб соқчилар ҳаво ва фазо кучларининг қомондони фазода космик қудратга эга бўлмаган мамлакат қудратли мамлакат қаторида жой олади. Шунинг учун Американинг дод фиғонлари шундан далолат беради, ки Эрон Ислом Жумҳуриятининг  лойиҳалари самара бермоқда,-деб таъкидлади.

Исломий Инқилоб соқчилар корпуси чоршанба куни "Нур" сунъий юлдошни Эрон Исломий Жумҳуриятининг илк ҳарбий сунъий юдоши сифатида ер арбитасининг 425 километрида жой олди.

Ёрлиқ

Шарҳ