май 09, 2020 11:54 Asia/Tashkent
  • Муҳаммаджавод Зариф Эронга қарши АҚШнинг ноқонуний санкциялари тўғрисида Гуттерешга хат ёзди

Кеча Эрон ТИВ раҳбари АҚШни ноқонуний тарзда Халқаро ядровий келишувдан чиққани, Эронга қарши ноқонуний санкциялари ҳамда БМТ уставини ҳардоим паймол этаётани тўғрисида БМТ Бош котиби Антонио Гуттерешга мактуб йўллади.

ИРНА тарқатган хабарга  кўра, кеча Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий Твиттер саҳифасида,  Муҳаммаджавод Зариф  ушбу мактубида  АҚШни ноқонуний равишда Халқаро ядровий келишувдан чиққани, Эронга қарши қўллаган бирёқлама санкциялари ва  БМТ устави айниқса БМТ обру -эътибори ва Халқаро хавфсизлик ва тинчликни таъкидлаётган 25 -чи моддасини паймол этганини эслатиб ўтган. Сўнгги 2 ой ичида Зариф иккинчи марта Гутерешга хат ёзган.

Шунингдек,  кеча Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули  Эрон ТИВ раҳбари билан телефон орқали мулоқат қилди.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Жозеп Боррель ва Эрон ТИВ раҳбари Муаҳммаджавод Зариф,  телефон орқали суҳбатларида  минтақа ва Халқаро миқёсида воқеа ҳодисалар, Халқаро ядровий келишув ҳамда коронавиурс пандемияси масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

 

Ёрлиқ