май 20, 2020 11:59 Asia/Tashkent
  • Эрон ТИВ: сионистик режим террордан туғилган режимдир

Эрон ТИВ-и сионистик режим террордан туғилди ва уша пайтда минглаб фаластинликлардан тортиб араб арбоблари ва ўнлаб эронлик олимларни террор этган деб таъкидлади.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, кеча Эрон ТИВ-и Твиттер саҳифасида  Исроил террорчи режими илгаригидек  Ғарбий Осиёда фитна  ва уруш солишни давом эттирмоқда дея ёзди.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, Халқаро Қуддус кунига ишора этиб, Қуддус куни ислом оламига  Исроил режимининг босқинчилиги ва   тажовузлари Ғарбий Осиё минтақасидаги барча нотинчилклар ва фитналарнинг асли омили эканлигини эслатади, деб қўшимча қилди.

Эрон ТИВ-и шунингдек,   сиоинстик режимнинг тарихи тажовузлар, оммавий қирғин қуролларнинг махфий дастурлари, босқинчалик ва қонунларни бузиш билан тўладир дея изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, Эрон ислом жумҳуриятининг буюк асосчи ҳазрат Имом Хумайний /р.а/нинг ташаббуси билан Муборак Рамазон ойининг сўнгги жума куни Халқаро Қуддус куни сифатида номланган.

Шу йилги Қуддус куни 2020 чи йилнинг 22 май кунига тўғри келади.     

Ёрлиқ

Шарҳ