май 21, 2020 16:25 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 100 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 100 минг 564 нафарга етгани ва касалхонадан жавоб берилганини маълум этди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 392  нафарда коронавирус аниқлангани  ва Эронда коронавирус юқтириб олган касаллар сони 129 минг 341  нафарга етгани, афсуски, кейинги 24 соат давомида 66  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 249 кишига етганини эълон қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион  кишини ташкил этиб,  улардан 330  минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллиондан ортиқ  инсонлар соғайиб кетган.

 

 

Ёрлиқ

Шарҳ