май 22, 2020 15:23 Asia/Tashkent
  • Исломий Инқилоб муаззам раҳбари: Жиҳод жабҳаси Фаластиннинг бутун ҳудуди бӯйлаб кенгайсин

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари курашнинг давом этиши ва жиҳод жабҳасини Фаластиннинг бутун ҳудуди бӯйлаб кенгайтириш зарурлигини таъкидлаб, эслатдиларким: шубҳасиз, сионизм вируси узоқ давом этмайди, унинг илдизи бу минтақадан қӯпорилиб, улоқтириб ташланади.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари бугун Халқаро Қудс куни муносабати билан сӯзлаган нутқларида Исломий Инқилоб ғалабаси ва муқовимат жабҳасининг вужудга келиши билан Фаластин озодлиги учун курашда янги давр бошлангани ҳамда қудрат мувозанати озодлик курашчилари фойдасига ӯзгарганига ишора қилиб, улуғ ва муқаддас жиҳодни бугунги кунда давом эттириш учун етти тавсия баён қилдилар.

Бу тавсиялар қуйидагилар:

  • "Фаластин масаласини фақат Фаластинга доир ёки араблар муаммоси даражасида кичрайтиришга йӯл қӯймаслик"
  • "Бутун Фаластин тупроғини озод қилиш ва барча фаластинликларнинг ӯз ватанларига қайтиши"
  • "Золим Ғарб қудратлари, уларга тобе бӯлган халқаро ташкилотлар ва уларнинг малайига айланган  минтақадаги айрим обрусиз давлатларга ишонишдан парҳез қилиш"
  • "Ислом оламидаги шижоатли ёшларнинг истак-хоҳиш ва талаблари".
  • "Ҳалокатли ёхуд зиён келтирувчи воқеъликларга қарши кураш".
  • "Курашни давом эттириш ва жиҳод жабҳасини Фаластиннинг бутун ҳудуди бӯйлаб кенгайтириш".
  • "Фаластиннинг барча дин ва қавмлари иштирокида референдум ӯтказиш".

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Халқаро қудс кунини  Имом Хумайний (р) ҳазратларининг заковатли тадбири ҳамда  Қуддуси Шариф ва мазлум Фаластин озодлиги учун курашувчи мусулмонларнинг бирдамлигини уйғунлаштирувчи ҳалқа деб атаб, барча халқларнинг Халқаро Қудс кунини қӯллаб-қувватлашларига ишора қилиб, буюрдилар: Дунё мустабидлари ва сионизмнинг сиёсати мусулмон жамияти зеҳнида Фаластин масаласини аҳамиятсиз қилиб жилвалантириш ва аста-секин бу улкан муаммонинг унутилишига эришишдан иборат. Шу сабабли энг долзарб вазифа бу хиёнатга қарши курашишдир. Шубҳасиз, мусулмон халқларнинг кун сайин ортиб бораётган ғайрат-шижоати, ӯзига ишонч ҳисси  ва сиёсий заковати бу улуғ фожианининг унутилишига йӯл қӯймайди.

Исломий Инқилоб Муаззам Раҳбари Оятулло Хоманаий ҳазратлари Қуддуси шариф шаҳидлари Шайх Аҳмад Ёсин, Фатҳи Шақоқий, Саййид Аббос Мусавий, шунингдек исломнинг улуғ саркардаси ва муқовимат ҳаракатининг унутилмас сиймоси шаҳид Қосим Сулаймоний ва ироқлик улуғ мужоҳид шаҳид Абумаҳди Алмуҳандис номларини эҳтиром ила тилга олиб, эслатдиларким: "Фаластин мамлакатини босиб олиш фожиаси ва сионистик саратон шиши вужудга келтиришнинг асосий сабабчиси Ғарб давлатлари ва уларнинг шайтоний сиёсатлари эди. Сионистик режим ва сионизм қатъий равишда кесиб ташланиши лозим".

Ёрлиқ

Шарҳ