май 25, 2020 15:49 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 108 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 107 минг 713 нафарга етганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 23  нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 137 минг 724  нафарни ташкил этишини таъкидлади.

Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 34  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 451 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион 518 минг кишини ташкил этиб,  улардан 347  минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 312 мингдан ортиқ  инсонлар соғайиб кетган.

Ёрлиқ

Шарҳ