май 26, 2020 16:24 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 109 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 109 минг 437 нафарга етганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   1 минг 787  нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 139 минг 511  нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 57  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 508 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион 605 минг кишини ташкил этиб,  улардан 348  минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 383 мингдан ортиқ  инсонлар соғайиб кетган.

Ёрлиқ

Шарҳ