май 28, 2020 16:06 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 113 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 112 минг 988 нафарга етганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 258 нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 143 минг 849 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 63  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 627 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 5 миллион 800 минг кишини ташкил этиб,  улардан 357  минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 510 мингдан ортиқ  инсонлар соғайиб кетган.

Ёрлиқ

Шарҳ