май 29, 2020 15:18 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 115 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 114 минг 931 нафарга етганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 819 нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 146 минг 668 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 50  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 677 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллионга яқинлашган,  улардан 367  минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 593 мингдан ортиқ  инсонлар соғайиб кетган.

Ёрлиқ

Шарҳ