май 29, 2020 15:46 Asia/Tashkent
  • Эрон ва Туркия парламентлари раислари минтақадаги  тинчликни мустаҳкамлашни таъкидладилар

Эрон ва Туркия парламентлари раислари минтақада тинчлик ва хавфсизликни кучайтириш заминасида икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликларни янада кенгайтиришни таъкидладилар.

Эроннинг янги парламенти раиси  Муҳаммадбоқир Қолибоф  туркиялик касбдоши Мустафо Шантуп билан телефон орқали суҳбатларида  икки мамлакат ўртасидаги дўстона алоқаларига тўхталиб, Эрон ислом жумҳурияти ўзаро муносабатларини кенгайтириш ва кучайтириш жиҳатидаги ҳар қандай ҳатти- - ҳаракатларини олқишлайди деб изоҳлади.

Эрон парламенти раиси шунингдек,  исломий парламентида Эрон ва Туркия парламентларини дўстлик гуруҳини ташкил қилишини таъкидлар экан,  Сурия хусусидаги Остона йиғилиши чорчубасида Эрон, Россия ва Туркия мамлакатлари ўртасида музокараларини давом эттириш аҳамиятини қайд этдилар.

Туркия парламенти раиси Мустафо Шантуп ҳам телефон орқали суҳбатларида  Муҳаммадбоқир Қолибофни Эрон парламенти раиси этиб тайинлангани муносабати билан табриклаб,  Туркия парламентини  турли арсалар -сиёсий, иқтисодий ва маданий айниқса парламентлараро алоқаларини кучайтиришга тайёр эканлигини эълон этди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ