июн 01, 2020 16:03 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 121 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда коронавирусдан тузалганларнинг сони 121 минг 4 нафарга етганини маълум қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар ва ахборот марказининг раҳбари Киёнуш Жаҳонпур  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида   2 минг 327 нафарда коронавирус аниқлангани, Эронда коронавирус юқтириб олган касалларнинг умумий  сони 154 минг 445 нафарни ташкил этишини таъкидлади. 

Шунингдек, у афсуски, кейинги 24 соат давомида 81  кишининг ҳалок бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони  7 минг 878 кишига етганини илова  қилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 6 миллион 283 мингга етган,  улардан 374  минг нафари вафот этган. Шунингдек 2 миллион 854 мингдан ортиқ  инсонлар соғайиб кетган.

Ёрлиқ

Шарҳ