июн 06, 2020 12:02 Asia/Tashkent
  • Ғарибободий: МАГАТЕнинг янги ҳисоботи тасдиқланган текширув фаолиятларини давом эттиришини кўрсатади

Кеча қароргоҳи Венада бўлган МАГАТЕ қошидаги Эрон ислом жумҳуриятининг доимий вакили ядровий келишув хусусидаги МАГАТЕнинг янги ҳисоботи, бу агентликнинг тасдиқланган текширув фаолияти ҳамда Халқаро ядровий келишувдаги мажубуриятларига тегишли қарорларини ижро этишида Эон ҳатти ҳаракатини давом этаётганидан далолат бермоқда деб айтди.

ИРНА тарқатган хабарга кўра, Козим Ғарибободий ўз сўзларида, бу ҳисоботда шунингдек янги ядровий техник ўзгаришлари жумладан Эроннинг қуюқ сув ишлаб чиқариш ҳажмини 130 тоннадан ошиб, 132,6 тоннага етгани, Эронда янги машиналар жумладан "Эй Ор 4", " Эй Ор 5", " Эй Ор 6" , " Эй Ор С", " ЭЙ Ор С 6", " Эй Ор 2 М" машиналардан ўзгаришлар ва ривождланиш йўналишида фойдаланаётганига ишора қилинганини эслатиб ўтди.

Ғарибободий шунингдек, МАГАТЕ томонидан Эронда Халқаро ядровий келишувнинг тасдиқланган текширув фаолиятларини ижро этилаётганига ишора этиб, МАГАТЕ бу ҳисоботида,  Эрон томонидан, қўшимча протоколнинг ўз хоҳиши ва вақтинчалик ижро эттирилиши, ҳамда  Эроннинг муносаб ҳамкори-МАГАТЕ томонидан протоколдаги изҳоротларнинг тасдиқланган текширувни ва   Эронда эълон этилган ядровий моддаларнинг тўғри йўлда эканлигини тасдиқланадиган текширувларни давом эттирилиши таъкидланган деб изоҳлади.

Ёрлиқ

Шарҳ