июн 06, 2020 16:57 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон давлати Эрон билан ўзаро ҳамкорликларини кенгайтиришни таъкидламоқда

Қирғизистон иқтисод вазири Бишкекдаги Эрон ислом жумҳурияти элчиси билан учрашганида, икки мамлакат ўртасида турли соҳаларда алоқаларни янада кенгайтириш зарурлингини таъкидлади.

Кеча Қирғизистон иқтисод вазири Санжар Муканбетов  бу мамлакатдаги Эрон элчиси Саъид Харрозий, билан учрашганида турли заминларда хусусан иқтисодий тармоқларда Бишкек  Теҳрон билан ўзаро алоқларни кенгайтиришга тайёр эканлигини маълум этди.

Хабарга биноан, учрашувда Муканбаев  Харрозийни Бишкекдаги Эрон элчиси этиб айнлани муносабати билан табриклаб, икки мамлакат алоқларини унинг маъмурияти даврасида янада ривожланишига умид қилди.

Қирғизистон иқтисодий вазири ўз сўзларида  эронлик компаниялар билан ҳамкорликларидан қониқиш билдириб,  Эроннинг Хуросоний Разавий вилоятига коронавирусга қарши кураш жараёнида  Қирғизистонга етказган инсонпарварлик ёрдамлари учун миннатдорчилик билдирди.

Бишкекдаги Эрон элчиси Саъид Харрозий ҳам  икки мамлакат ўртасидаги савдо- иқтисодий ҳамкорликлари жараёнини кўриб чиқиши билан  Эрон ва Евроосиё иқтисодий ташкилоти ўртасидаги сўнгги ойлардаги савдо -иқтисодий ҳамкорликларни юқори баҳолади. У шунингдек  коронавирус пандемияси туфайли сўнгги ойларда тўхтатилган ўзаро товар айирбошлашни қайта тикланишига умид қилди.

  •  

Ёрлиқ

Шарҳ