июн 09, 2020 15:41 Asia/Tashkent
  • Эрон президенти Эрон-Қирғизистон ўртасидаги иқтисодий алоқаларни кенгайтиришни таъкидлади

Эрон ислом жумҳурияти президенти Қирғизистон республикаси билан иқтисодий алоқаларни кенгайтиришни таъкидлаб, ЕвроОсиё иқтисодий иттифоқи икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликларни мустаҳкамлаш учун яхши замин бўлди ва и бу чорчубда икки мамлакат ўзаро ҳамкорликларини янада чуқурлаштириш мумкин деб айтди.

Бугун Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний  Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков билан телефон орқали суҳбатларида  икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий муносабатларни ривожлантириш учун коронавирусни қачон тугашини кутиб турмаслик лозим чунки  гигиена ва тиббий протоколлар чорчубасида  савдо- иқтисодий ҳамкорликлар ва товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мумкин деб қўшимча қилди.

Ҳасан Руҳоний телефон орқали бу суҳбатда,  эронлик инженерлар ҳамкорлигида, Қирғзистондаги Ўш шаҳри спорткомплексини мукамаллаштирилишига тўхталиб, Эрон давлати  электростанция, электр линиялари, тўғон, магистрал қуриш, ҳамда электр- энергия таъсисотлари лойиҳаларини кенгайтиришда Қирғизистонга техик ва инженерия соҳаларига ёрдам кўрсатишга тайёрдир деб аниқлик киритди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти, коронавирусга қарши курашдаги Эроннинг мувафаққиятларига ишора этиб,  Эронга қарши АҚШнинг босимлари ва санкциялари билан бир пайтда, Эрон ислом жумҳурияти  коронавирусга қарши курашда яхши натижаларга эришди ва ҳатто  айрим дўст мамлакатлар жумладан Қирғизистонга ҳам бу вирусга қарши кураш жараёнида кўмаклашган деб баён этди.

Қирғизистон президенти Сооронбай Жеенбеков  ҳам  телефон орқали  суҳбатида  коронавирусга қарши курша  жараёнида,  Қирғизистонга етказган кўмаклари учун Эрон давлатига миннатдорчилик  билдириб,  Қирғизистон давлати ҳардоим Эроннинг дўст ва биродар бир мамлакат сифатида қолади ва  барча тармоқларда иккитомонлама алоқаларни янада кенгайтиришга қизиқиш билдиради деб эълон этди.

 

Ёрлиқ