июл 02, 2020 11:01 Asia/Tashkent
  • Остона йиғилишининг сўнгги баёноти: Халқаро ҳамжамият Сурия халқига ёрдам кўрсатиши лозим

Эрон ислом жумҳурияти, Россия ва Туркия президентлари Сурия яхлитлиги, миллий ҳокимияти, ваҳдатии ва мустақиллигини сақлаб қолиш зарурлигига тўхталиб, Халқаро ҳамжамиятни ҳар қандай ирқчилик, сиёсийлаштиришлар ва олдиндан шарт қўйишдан ташқари Сурия халқига ёрдам кўрсатишини даврм эттиришга чақирдилар.

Кеча Эрон ислом жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний, Россия президенти Владимир Путин ва Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдуған,  видеоконференция орқали ўтказилган  Сурия бўҳрони бўйича Остона йиғилиши жараёни давомида,  Сурия бўҳронини ҳарбий йўл билан ҳал этиш мумкин эмас ва ушбу муаммоларга ечим топишнинг янги йўли ҳам БМТ назорати остида суриялик гуруҳлар ўртасида  музокара ўтказишдир деб изоҳлади.

Эрон, Россия ва Туркия президентлари  Сурия яхлитлиги ва ҳокимиятини заифлаштиришни мақсад қилган ҳар қандай сепаратист гуруҳларга қарши курашга тайёр эканлигини маълум этдилар.

Остона йиғилиши жараёнини видеоконференция орқали давом эттиртган 3 мамлакат раҳбарлари йиғилишнинг сўнгги баёнотида,  Сурия шимоли шарқидаги бу мамлакат халқига тегишли нефт манбаларини талон-тарож этилишини қоралаб,  яна бир бор  Суриядаги барча террорчи гуруҳларни таг- тубидан йўқ қилишда амкорлик қилишни эслатиб, шунидек  бу мамлакатнинг тинч аҳолиси ва инфратузилмаларини ҳимоя қилишларини эълон этдилар.

Ҳасан Руҳоний, Владимир Путин ва Ражаб Тойиб Эрдуған  йиғилишнинг сўнгги баёнотида, шунингдек  Остона йиғилишига тегишли ишчи гуруҳ фаолияти доирасида, ҳибсга олинган  ва ўғирлаб кетилган шахсларни озод қилиш амалиётларини давом эттиришни таъкидлаб,  қочқинларни ўз хоҳиши билан Сурядаги асосий  манзилларига қайтиб келишлари учун шароит яратиб бериш зарурлигини қўшимча қилдилар.

Остона йиғилиши жаарёнида  қатнашувчи президентлар шунингдек  сионистик режимни Сурия ҳокимияти ,яхлитлиги ва осойишталиги учун жиддий таҳдид эканлигини баён этиб,  Суриянинг Голан теппаликларини эгаллаб олишни рад этиб келган БМТ резолюциялари айниқса Хавфсизлик кенгашининг 497 сонли резолюцияга риоя қилиш зарурлигини таъкидладилар.

Ёрлиқ

Шарҳ