июл 03, 2020 12:03 Asia/Tashkent
  • Ҳазрат Имом Ризо /а/ валодат кунлари қутлуғ бўлсин!

Бугун жума ҳижрий қамарий 1441- чи йили, зийқаъда ойининг 11 чиси, милодий ҳисоб билан 2020 -чи йил июль ойининг 3- чи куни, ислом азиз пайғамбари буюк невараларидан бири ҳамда, дунё шиаларининг 8 -чи мимои Ҳазрат Ризо /а/ валодат кунларига тўғри келади.

Ҳазрат Имом Ризо /а/  ҳижрий -қамарий 148 -чи йили Мадинаи Мунаввара шаҳрида дунёга келганлар.

Уша замонда имом Ризо /а/ нинг азамати ва буюклиги барчага маъум эди, ҳар бир жойда, ҳошимийлар, алавийлар ва фотимийлар борасида сўз кетганида,  ул зотни  шижоат ва қадосат ҳамда буюкулик хонадонининг ёрқин мисоли деб айтишарди.

Шиа мусулмонларининг 8 чи имомининг фазилатларидан бошқа бири  олим ва аллома бўлишгани эди ваҳатто ул ўз зот замонасининг даҳоси ва етук алломаси эдилар.

Ул ҳазратнинг оталари еттинчи Имом Мусо бин Жаъфар (а) ва  оналари Нажма эдилар.Имом Ризо (а) ўттиз беш ёшда эканликларида имомат ва раҳбарлик масъулиятини зиммаларига оладилар.Ул ҳазратнинг яшаш даврлари аббосийлар халифаларининг ҳукмронлиги билан тўғри келган ва ушбу халифалар томонидан Имомга   кўплаб азоб ва уқубатлар  берилган.Аббосийлар халифаларидан бири Маъмун Имом Ризо (а)ни   эллик беш ёшда эканликларида шаҳодатга етказган.Маъсум имомлардан  фақат Имом Ризо (а) нинг малакутий ва пок мақбаралари Эронда жойлашган.Ул ҳазратнинг пок ҳарамлари  бутун Эронда маъсум имомлар алайҳимассаломнинг издошлари ва мафтунларининг ибодатгоҳларига айланган.

Имом Ризо /а/ имомлиги давраси халқини аҳли байт ва исмат -таҳорат хонадонига пайравлик қилишга қизиқаётганининг авж олиши давраси эди.

Ҳар йили Эроннинг мусулмон ва худопараст халқи Ҳазрат Тмом Ризо /а/ таваллуд топган санада шарбат ва пишириқлар ҳадя қилиб, бу санани кенг қамровли даражада нишонлайдилар.

Эрон ислом жумҳурияти телерадиокомпанияси ҳам Ҳазрат имом Ризо/а/ таваллуд топган сана муносабати билан барча муъмин мусулммонларни табирклайди.

 

Ёрлиқ