июл 13, 2020 13:25 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: Америка режими ўзининг ноқонуний сиёсатларини давом эттиролмайди

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матуот котиби Америка режими халқаро ташкилотлар устидан ҳукмронлик қилиши билан ўзининг ноқонуний сиёсатларини давом эттиролмайди ва ушбу мамлакат президентининг фикридан улароқ қонун устуворлиги даври тугагани йўқ,-деб айтди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Сайид Аббос Мўсавий душанба куни ўтказилган матбуот анжуманида, 2015 йил 14 июл ойида Баржом ядровий келишуви имзоланиши йиллиги муносабатига ишора этиб, Америка президенти Дональд Трамп қудрат бошига келишидан олдин Баржом ядровий фаолиятлар дастурининг масалалари мувозанатли тенденцияга эга эди. Аммо Трамп режими қудрат бошига келишидан кейин Америка давлати масъулиятсизлик билан позиция олиши билан Баржом ядровий келишувидан чиқди ва икки босқичда Эронга қарши санкцияларни ижрога киритди,-деб эслатиб ўтди.

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби бир томондан Баржом ядровий келишувининг мувозанатсиз ижрога киритилиши,  Американинг санкциялари бошқа томондан ҳамда Теҳрон билан ҳамкорлик қилмаслик учун хорижий компаниялар ва банкларга босим ўтказиш ҳамда Вашингтоннинг Баржом ядровий келишувидан чиқишидан бир йил ўтгач, Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши 2019 йил 8 май кунида Баржом ядровий келишувида мажбуриятларини қисқартириш қарорини тасдиқлади ва Баржом ядровий келишувидаги томонларга 60  кунлик фурсат берди,-деб  айтди. 

Мўсавий ядровий мажбуриятларни қисқартиришда Эроннинг қуйган қадамларига ишора этиб, мажбуриятларни қисқартиришнинг охирги босқичи бўлмиш бешинчи қадам центрафугалар сони заминида Баржом ядровий келишувининг муҳим чекловларини бартараф этди ва Эрон ядровий дастури ундан кейин амалиёт ўтказиш чекловига учрамади ва ядровий дастурлар технология эҳтиёжлари асосида Эрон атом энергетика ташкилоти томонидан амалга оширилди,-деб таъкидлади. 

Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Теҳроннинг МАГАТЭ ташкилоти билан ҳамкорлик қилиши қўшимча протоколларни ихтиёрий равишда ижро этиш ва олган мажбуриятлар асосида давом эттирилмоқда,-деб қўшимча қилди. 

Мўсавий Трамп президентлик сайловлари масаласи боис хорижий сиёсат арсасида ғалаба қозонишни хоҳлайди ва Трамп режими БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2231 резолюцияси ижро этилиши жараёнига тўсиқлик яратишни хоҳлайди, аммо резолюцияга биноан 2020 йил октябр ойида Эронга қарши қурол санкциялари охирга етади,-деб изоҳ берди. 

Ёрлиқ

Шарҳ