июл 15, 2020 10:51 Asia/Tashkent
  • Зариф: Эрон Арманистон ва Озарбойжон ўртасидаги муносабатлари яхшиланиши учун ёрдам беришга тайёр

Эрон Исломий Жумҳурияти Ташқи ишлар вазири озарбойжонлик ва арманистонлик ҳамкасблари билан телефон орқали сўҳбат чоғида Эрон икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар яхшиланиши учун тайёр эканини таъкидлади.

Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарига кўра, Арманистон ва Озарбойжон кучлари ўртасидаги тўқнашувлардан сўнг, Муҳаммаджавод Зариф сешанба куни Озарбойжон республикаси Ташқи ишлар вазири Элёр Муҳаммадёров ва Арманистон Ташқи ишлар вазири Зуҳраб Манатсаканян билан телефон орқали алоҳида қилган сўҳбатида икки мамлакатнинг ўртасидаги ихтилофларни тинчлик йўли билан ҳал этиш учун музокара қилишни тавсия бериш зимнида Эрон ушбу кескинликларни бартараф этишга кўмак бериш учун тайёр эканини эълон қилди.

Озарбойжон республикаси ва Арманистон ҳарбий кучлариўртасида яна тўқнашув юзага келдиким унинг натижасида икки томонга тегишли бир неча нафар ҳарбийлар ҳалок ва тан жароҳати олишган.

Боку ва Ереван бир-бирини ушбу тўқнашувларни бошлашда айбламоқда.

Ёрлиқ

Шарҳ