июл 15, 2020 11:32 Asia/Tashkent
  • Эрон Баржом ядровий келишуви имзоланиши йиллиги муносабати билан баёния нашр этди

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги Баржом ядровий келишуви имзоланиши беш йиллиги муносабати билан (2015, 14 июль) Теҳроннинг ҳар қандай ифротгарчилик ва масъулиятсиз хатти-ҳаракатларга қарши қатъий позитция эгаллашини таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги чоршанба куни нашр этган баёниясида, Баржом ядровий келишуви ўзининг беш йиллигида жиддий хатарлар билан юзмаюз бўлганига ишора этиб агар бу келишув барча томонларнинг мувозанатли ва пухта бажарилишини таъминлаш учун халқаро жамоатчилик томонидан ғамхўрлик қилинмаса, бу халқаро жавобгарлик ва оқибатлари фақат ушбу мамлакат ва унинг иттифоқчиларига тушадиган АҚШ ҳукуматининг бир томонлама ёндошувининг яна бир қурбони бўлиши мумкин,-деб таъкидлади.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги шартоманинг халқаро, ҳуқуқий, техник, стратегик ва сиёсий сармояси АҚШ-нинг бузғинчи ноқонуний хатти-ҳаракатлари туфайли жиддий равишда салбий оқибатларга келганига ишора этиб, Баржом ядровий келишувидаги қолган аъзолар яхши билишадиким ҳозирги шароитнинг асосий далили бу ушбу шартномадан Американинг бир томонлама ва ноқонуний чиқиши ва 2231 сонли резолюцияни қайта-қайта поймол этишидир,-деб эълон қилди.

Ушбу битимдаги шаффоф ва ишончли ихтиёрий ҳаракатларни амалга оширишда Теҳроннинг яхши ниятига ишора қилган баёнотнинг яна бир қисмида шундай дейилган: афсўс, ки Эрон нафақат санкцияларни бекор қилишнинг иқтисодий манфаатидан баҳраманд бўлмади, балким Баржом ядровий келишувининг айрим душманларнинг мақсадлари ушбу ядровий келишувнинг қўлга киритган ютуқларини бутунлай йўқ қилишдан иборат.

Эрон Ташқи ишлар вазирлиги, шунингдек, битимда Хитой ва Россия ҳукуматларининг позиция ва сайъ-ҳаракатларини қадрлаш зимнида Европанинг учта мамлакати, жумладан Буюк Британия, Франция ва Германияга хитоб айлаб, Теҳронга қарши Американинг максимал даражада босим ўтказиш сиёсатига қараб амал қилиш ўрнига ўз мажбуриятларини бажариш билан Баржом ядровий келишувини тўлиқ ижро этиш ва уни муҳофазат этиш имкониятини яратишлари лозим, деб таъкидлади.

  Ушбу баёнотнинг давомида Баржом ядровий келишувига қарши АҚШ-нинг фитна найранглари билан ушбу келишувда қолган айрим аъзоларнинг ҳамжиҳатли билдиришидан хавотирланиш изҳор этиш зимнида, Баржом ядровий келишуви бўйича бошқатдан музокара ўтказиш ва санкцияларни бартараф этиш тизимини ислоҳ этиш ҳеч қандай шароитда қабул қилинмайди ва Эроннинг ушбу масалага жавоби қатъий ва тақдирни белгиловчи жавоб бўлади,-деб эслатиб ўтилади.

Ёрлиқ

Шарҳ