июл 15, 2020 16:02 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 228 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингга яқин нафар мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 228 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  388 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан бир мингу 775  нафари касалхонага ётқизилганини  эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 264 минг  561 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афўски, кейинги 24 соат давомида 199 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 13 минг 410 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 227 минг  561 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 13 миллион 500 минг нафарга етган,  улардан 581 минг нафари вафот этган. Шунингдек 7 миллион 875 нафар  инсонлар соғайган. 

Ёрлиқ

Шарҳ