июл 16, 2020 16:01 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 230 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 мингдан ортиқ мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 230 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг  500 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан бир мингу 914 нафари касалхонага ётқизилганини  эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий Эронда коронавирусни юқтириб олганлар сони 267 минг  61 нафарга етганини баён этиш билан бирга, афўски, кейинги 24 соат давомида 198 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 13 минг 608 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғи ҳозирга қадар 230 минг  608 нафар беморларнинг соғайиб, уйига жавоб берилганини маълум қилди. 

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 13 миллион 700 минг нафарга етган,  улардан 857 минг нафари вафот этган. Шунингдек 8 миллион 172 нафар  инсонлар соғайган. 

Ёрлиқ

Шарҳ