июл 16, 2020 16:57 Asia/Tashkent
  • Руҳоний : Американинг бир ёқлама ёндошувига қарши курашиш зарур

Эрон президенти Россия президенти билан телефон орқали қилган сўҳбатида Американинг бир ёқлама сиёсатлари билан қарши курашиш ва Баржом ядровий келишувини ҳимоя этишда Россиянинг олган позициясини қадрлаш зимнида барча соҳаларда Москва ва Теҳрон алоқаларини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш зарурлигини таъкидлади.

Эрон президенти Ҳасан Рўҳоний бугун Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали қилган сўҳбатида  Москва билан барча соҳалар, жумладан сиёсий, иқтисодий, илмий ва маданий даражада мутаносиб ва мувозанатли ҳамкорликларни ривожлантириб бораётганини таъкидлаб маслаҳатлашувлар ва музокаралар ўтказишга чақирди. Икки мамлакат расмийлари келишувларининг ижроси ва амалга оширилишидан мамнунлик изҳор этдилар. 

Сурияда тинчлик, барқарорлик ва осойишталик ўрнатиш мақсадида Эрон, Россия ва Туркия раҳбарларининг вертуал саммити ўтказилишига ишора қилган Ҳасан Руҳоний ушбу мақсадга эришиш учун Остона жараёнида уч мамлакат ўртасидаги ҳамкорликни, айниқса гумманитар масалаларни давом эттириш зарурлигини таъкидлади. 

Эрон президенти имзо қўйган томонлар учун халқаро бир мажбурият сифатида Баржом ядровий келишувни тўли ижро этиш ва уни муҳофазат этиш аҳамиятини таъкидлаш зимнида Эрон қурол-яроқлари санкцияларини охирга етишига қарши кураш олиб бориш учун Американинг охирги сайъ-ҳаракати ва бир ёқлама ёндошувларига кураш олиб бориш зарур, деб билди. 
 Руҳоний, шунингдек Эрон ва дунёнинг бошқа мамлакатларида коронавирус пандемияси ва ушбу вируснинг иккинчи тўлқини бошланганига ишора этиб ушбу беморликка қарши курашишда икки мамлакатнинг тажрибаларидан фойдаланиш, ҳамда икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш зарурлигига чақирди.

Россия президенти ҳам ушбу сўҳбатда Баржом ядровий келишувда Россиянинг  тутган позициясини шарҳ-изоҳ бериб ўтган беш йил каби ушбу халқаро келишувни муҳофазат этамиз ва бу келишувни ижро этиш, ҳамда уни сақлашни таъкидлаймиз, деб айтди.

Путин, шунингдек барча соҳаларда Эрон билан алоқаларни мустаҳкамлашни таъкидланар экан, коронавирус пандемияси билан қарши курашиш ва тажриба алмашиш заминида  Эрон билан ҳамкорликни истиқбол этамиз, деб айтди.

Россия президенти ушбу сўҳбатда халқаро жамоатчиликда Эрон позицияларини Россия қуллаб-қувватлашни давом эттиришини таъкидлади.

Ёрлиқ

Шарҳ