июл 21, 2020 14:22 Asia/Tashkent
  • Ироқ бош вазири Эронга ташриф буюрди

Ироқ бош вазири Эрон расмийлари билан дидор кўриш учун иқтисодий ва сиёсий юқори мартабали ҳайат билан Теҳронга келди.

Бугун Ироқ бош вазири Мустафо Ал-Козимий бугун Теҳроннинг Меҳробод аэропортига келиганидан кейин Эрон энергетика вазири Ризо Ардакониён томонидан истиқбол этилди.  

Эрон Ислом Жумҳурияти президенти Ҳасан Руҳоний томонидан Ироқ бош вазирини расмий равишда истиқбол  этиш маросими ўтказилганидан сўнг, икки мамлакатнинг расмий ҳайатлари икки томонлама музокара ўтказишади. 

Ироқ ва Эрон ҳайатларининг икки томонлама музокаралари ва Ҳасан Руҳоний билан Мустафо Ал-Козимийнинг хусусий йиғилишидан кейин Эрон Ислм Жумҳурияти президентининг биринчи ўринбосари Исҳоқ Жаҳонгирий иштироки билан икки мамлакатнинг юқори мартабали ҳайатларининг муштарак музокаралари ўтказилади. 

Ироқ бош вазири Эронга қилган икки кунлик ўз сафари чоғида  шунингдек Исломий Инқилоб муаззам раҳбари ва Эрон парламенти раиси билан ҳам дидор кўради. 

Ироқ бош вазири сафарига Ироқ миллий хавфсизлик маслаҳатчиси, соғлиқни сақлаш, мудофаа, молия, электр, нефт ва ташқи ишлар вазирлари ҳамроҳлик қилишади.  

 

Ёрлиқ