июл 22, 2020 11:34 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Эрон ва Ироқ хоҳиши савдо алоқаларини 20 миллиард долларга етказишдир

Эрон президенти Ироқ бош вазири билан ўтказилган муштарак матбуот анжуманида Теҳрон ва Бағдод иқтисодий муштарак ҳамкорликларини кенгайтириш билан икки томонлама савдо алоқаларининг ҳажмини 20 миллиард долларга етказишни хоҳлайди,-деб айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний сешанба куни Ироқнинг бош вазири Мустафо Ал-Козимий билан ўтказилган муштарак матбуот анжуманида, Ироқ бош вазирининг Теҳронга қилган сафари икки дўст ва биродар мамлакат сифатида Ироқ ва Эрон ўртасидаги  алоқаларни ривожлантиришда бурилиш нуқтаси эди,- ишонч билдирди. 

Эрон президенти шунингдек, Ироқнинг дори-дармон ва тиббий эҳтиёжларини таминлаш учун Эроннинг қудрати ва имконияти борлигини баён этиш зимнида, Эрон Ироқ ҳукумати ва халқига дори-дармон ва тиббий воситаларни таминлашда Ироқ халқининг ёнида туради деб  ваъда беради,-деб таъкидлади. 

Руҳоний терроризм билан қарши курашишда иккита қаҳрамон сифатида шаҳид Абу Маҳди Ал-Муҳандис ва шаҳид генерал Қосим Сулаймоний хотирасини улуғлаш зимнида, аввалги йилларда бўлгани каби, ИШИД террорчи гуруҳига қарши Ироқ армияси, давлати ва халқи билан бирга бўлган Эрон ҳам Ироқ ва минтақанинг барқарорлиги ва хавфсизлиги учун Ироқ халқи билан бирга сайъ-ҳаракат қилишга тайёр, деб эслатиб ўтди.

Мустафо Ал-Козимий ҳам Эронга ташрифининг энг муҳим мақсади икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш эслатиб ўтиш зимнида, Ироқ ва Эрон алоқалари географик жойлашуви ва умумий муштарак чегаралари туфайли эмас, балки чуқур тарихий, маданий, мазҳабий ва диний алоқалардан келиб чиқади,-деб таъкидлади.

Ироқ ва Эрон терроризм ва такфирий гуруҳларга қарши курашишда ёнмаён туришганини таъкидлаган Ироқ Бош вазири Эрон Ироқ халқининг бу йўлда биринчи қаторида турди ва Бағдод бу ёрдамларни ҳеч қачон унутмайди, деб айтди.

Ал-Козимий Ироқ ҳеч қачон ўз ҳудудидан Эронга ҳар қандай таҳдидга йўл қўймаслигини таъкидлаб Ироқ иқтисодий қийинчиликларни енгишда Эрон ёнида қолади, деб қўшимча қилди.

Ёрлиқ