август 03, 2020 11:08 Asia/Tashkent
  • Зариф БАА ТИВ раҳбарига хитобан: Эрон ва БАА минтақавий барқарорлик пайида бўлиши лозим

Эрон ташқи ишлар вазири БААлик касбдоши билан суҳбатида Ғарбий Осиё минтақасида тинчлик ва барқарорликни кучайтириш учун икки мамлакат ҳамкорликлари зарурлигини таъкидлади.

Якшанба куни, бўлиб ўтган видеоконференцияда Эрон Ислом республикаси ташқи ишлар вазири Муҳаммаджавод Зариф ва БАА ташқи ва халқаро ишлар вазири шайх Абдуллоҳ бин Зиёд билан видеоконференция орқали суҳбатида, ўзаро ҳамкорлик жараёни ва  минтақавий муаммоларни муҳокама қилишди.

 Зариф ушбу видеомурожаатида минтақадаги нозик вазиятга тўхталиб, бошқалар ҳозирги вазиятдан минтақани беқарорлаштириш чун фойдаланиши мумкин, аммо Эрон ва БАА қўшнилар сифатида минтақавий барқарорликни уйлаб уни мустаҳкамлашга  саъй -ҳаракат қилишлари керак.

Шунингдек шайх Абдуллоҳ бин Зайд ҳам  Эрон ва БАА ўртасидаги минтақавий ҳамкорликларни кучайтирш зарурлигига тўхталиб,  икки мамлакат ўртасидаги маслаҳатлашувларни давом эттириш ва муаммоларга ечим топиш зарурлигини таъкидлади.

Эрон ва БАА ташқи ишлар вазирлари турли соҳаларда ўзаро манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳамкорликларни ривожлантиришга тайёр эканликларини ҳам маълум этдилар.

 

Ёрлиқ

Шарҳ