август 04, 2020 14:41 Asia/Tashkent
  • Генерал Боқирий: террорчилар ва уларнинг ҳомийлари Эрон хавфсизликига таҳдид солмоқчи эдилар

Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси ўз сўзларида террорчилар ва уларнинг ҳомийлари Ироқ ва Сурияни ишғол этиши билан Эрон ислом жумҳуриятининг хавфсизликига хавф- хатар ва таҳдид солишни назарга тутишганди деб айтди.

Бугун Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси генерал Муҳаммад Боқирий  Теҳронда ўтказилган "ИШИД ҳокимиятини тугаши ва муқовимат фронти қудратини ошиши" номли кўргазма доирасида шаҳид генерал Қосим Сулаймоний  ва унинг сафдошларининг  иштироки, жасорати шунингдек Сурия ва Ироқ халқлари ва давлатларининг  ҳамжиҳатлиги   ва ҳамдиллиги бўлмаганида, Сурия ва Ироқ давлатларининг бошқаруви ИШИД ва бошқа террорчилар қўлига ўтиши аниқ эди деб таъкидлади. 

Генерал Муҳаммад Боқирий шунингдек, Исломий Инқилоб муаззам раҳбарининг ҳидоятлари, диний пешволарнинг ҳимояти, ҳамда шаҳид генерал Қосим Сулаймоний ва унинг сафдошларининг саъй-ҳаракатлари билан  ИШИД террорчи гуруҳи ва бу гуруҳга ўхшаган гуруҳчалар нобуд этилди ва бугунги кунда  ҳокимият Сурия ва Ироқ давлатлари ва а халқларига қайтди деб изоҳлади.

Эрон қуролли кучлари Бош штаби раиси шунингдек,  Сурия ва Ироқ ҳудудларида террорчиларга қарши кураш олиб борилмаганида улар  ушбу мамлакатларни ишғол этиб Эрон ислом жумҳурияти хавфсизликига зарба беришни мақсад қилишганди деб аниқлик киритди.

Генерал Боқирий "ИШИД ҳокимиятини тугаши ва муқовимат фронти қудратини ошиши"  кўргазмасини  зўравон қудратларнинг фитналарига қарши кураш учун Эрон ислом жумҳурияти ва муқовимат фронтининг саъй-ҳаракатларининг кичик бир қисми эканлигига тўхталиб,  ушбу кўргазмада ислом ва инсоният душманларини  қандай қилиб  террорчи гуруҳларни ташкил этиши, ёвузлик билан минтақа халқларининг эркинлиги ва хавфсизликига таҳдид солгани ҳамда муқаддас маконларига нисбатан ҳурматсизлик қилгани яққол кўрсатилган  деб эълон этди.

Ёрлиқ

Шарҳ