август 04, 2020 15:31 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 272 минг нафардан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 272 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 751  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 560 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 314  минг 786 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 212 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 17 минг  617 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 272 минг 535 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 18  миллион 470 минг нафарга етган,  улардан 700  минг нафари вафот этган. Шунингдек 11 миллион 700  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ