август 05, 2020 11:59 Asia/Tashkent
  • Эрон давлати ва халқи Ливан халқига ҳамдардлик билдириб, Бейрутга ёрдам  кўрсатишга тайёрлигини маълум этди

Эрон ислом республикаси президенти Бейрут портида сордир бўлган портлашда бир гуруҳ ливанликларни қурбон бўлгани учун чуқур бу мамлакат халқи ва давлатига ҳамдардлик билдириб, Теҳрон давлати гуманитар ҳаракатлари чорчубасила Ливанга тиббий ва фармацевтика ҳамда бошқа тиббий ёрдамларни йўллашга тайёр деб айтди.

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний Ливан президенти Мишель Увнга йўллаган ҳамдардлик мактубида  Бейрут шаҳри портида юз берган фожеали портлаш сабаб бу мамлакат давлати, халқи, ҳамда ҳодиса қурбонлари аҳли- оилаларига ҳамдардлик билдириб ярадорларни тезда соғайишини тилади.

Эроннинг соғлиқни сақлаш вазири  Бейрут шаҳрида содир бўлган портлашшда бир гуруҳ ливанликларни қурбон бўлгани сабаб бу мамлакат халқи ва давлатига тасаллият билдирир экан,  Эрон ислом жумҳуриятини Ливан халқига ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум этди.

Бугун Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саъид Намакий  ливанлик касбдоши Ҳамд  Ҳасанга йўллаган мурожаатида  бу мамлакат халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирар экан, жароҳат олганларга Худо даргоҳидан шифо тилаб, омон қолганлар ва Ливаннинг тинч аҳолисига сабр  ва тинчлик тилади. 

Эрон ислом жумҳурияти  Қизил ярим ой ташкилоти раиси Карим Ҳимматий ҳам  ўз мурожаатида ушбу даҳшатли ҳодиса ва унда ўнлаб инсонларни қурбон бўлгани сабаб  Ливан халқига тасаллият изҳор этиб бу мамлакатга ҳар қандайй кўмаклар етказиб беришга тайёрлигини билдирди.

Эрон парламенти раиси Муҳаммадбоқир Қолибоф ҳам  Твиттер саҳифисадаги сўзларида  Бейрутда содир бўлган аққич ва фожеали ҳодиса сабаб ливанликларга ҳамдардлик изҳор этди.

Эрон ТИВ раҳбари Муҳаммаджавод Зариф ҳам  ливанликларга ҳамдардлик билдирар экан,  ушбу фожеали ҳодиса ва унда ливанликларни қурбон бўлишидан афсуланиш изҳор этди.

Эрон миллий хавфсизлик олий кенгаши раиси Али Шамхоний  Твиттер саҳифасида  Бейрут портида юз берган портлашда бир гуруҳ ливанилкларни қурбон бўлгани билан бу мамлакат президенти, давлат ва миллатига ҳамдардлик билдириб, Лвиан халқининг ғам -қайғусига шерикмиз деб ёзди.

Эрон ички ишлар вазири Абдулризо Раҳмоний Фазлий ҳам  Ливан ички ишлар вазири Муҳаммад Фаҳмийга йўлаган мактубида  Эрон давлати  Ливанда бу ҳодиса натижасида зарар кўрганларга ҳар қандай ёрдам кўрсатишга тайёр деб эълон этди.

.

Ёрлиқ

Шарҳ