август 05, 2020 15:24 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 275 мингга яқинлашди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 275 мингга яқинлашгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 697  нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 331  нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 317  минг  483 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 185 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 17 минг 802 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 274 минг 932 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 18  миллион 730  минг нафарга етган,  улардан 705  минг нафари вафот этган. Шунингдек 11 миллион 945  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ