август 06, 2020 16:00 Asia/Tashkent
  • Руҳоний: Ливан халқи ушбу фожеани сабр ва бирдамлик билан бошдан ўтказиши лозим

Эрон ислом жумҳурияти президенти Эрон халқи ва давлатини ҳардоимгидек Ливан халқи ёнида қолишини таъкиадлаб, Ливаннинг буюк халқи сабр ва ҳамжиҳатлик билан ушбу қийин ҳодиса вазиятидан ҳам ўтади деб изоҳлади.

Эрон ислом республикаси президенти Ҳасан Руҳоний пайшанба куни Ливан президенти  Мишел Увн билан телефон орқали суҳбатида  Ливан халқи ва давлатига таъзия билдирар экан, Байрут портидаги портлаш эронликлар учун ҳам қайғули эди ва Эрон халқи Ливан халқининг дардига шерикдир деб қўшимча қилди.

Эрон ислом жумҳурияти президенти,  дўст ва қардош Ливан халқига зудлик билан ёрдам кўрсатилиши учун Эрон ташқи ишлар ҳамда соғлиқни сақлаш вазирлари ва Қизил Ярим ой раисига ливанлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиш вазифаси юклатилган,  деб аниқлик киритди.

Ливан президенти Мишель Увн ҳам  телефон орқали ушбу суҳбатда,  Байрут порти портлаши воқеасида Эрон ҳукумати ва халқининг ҳамдардлигини олқишлаб, Ливан халқи ҳардоим ўзларига бўлган   Эрон миллати ва давлатининг дўстона алоқалари ва эътиборини юқори баҳолайди деб таъкидлади.

 

Ливан ўз сўзларида  ушбу воқеанинг барча томонларини ўрганиш ва зарур бўлган зарарлар ҳамда ёрдамни  аниқлаш учун вақт керак бўлади, аммо Эрон ва Ливан халқлари ўртасидаги муносабатлар  ва дўстлик тарихи ҳам ҳар қачон ливанликлар ёрдамга муҳтож бўлганида Эон миллати ва ҳукуматини ёрдам етказгани ўз исботини топган, шу сабабдан эронликларнинг биродарлик ва дўстона алоқалари ва ёрдамлари учун миннатдрчилик билдирамиз деб айтди. 

Ёрлиқ

Шарҳ