август 06, 2020 16:19 Asia/Tashkent
  • Эронда коронавирусдан тузалганларнинг сони 277 мингдан ошди

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакатда Ковид-19-га 2 минга яқин киши мубтало бӯлгани ва коронавирусдан тузалганларнинг сони 277 мингдан ошгани ҳақида маълум қилди.

Эрон соғлиқни Сақлаш вазирлигининг  наттоғи Симо Содот Лорий  бугун журналистлар билан суҳбатда ўтган бир сутка ичида, 2 минг 634 нафарда коронавирус аниқлангани ва улардан 1 минг 304 нафари касалхонада ётқизилганини маълум қилди. 

Лорий қатъий ташхислаш меъёрлари асосида Эронда ҳозиргача 320  минг  117 нафар коронавирусга мубтало бўлганини эслатиб ўтди. 

Шунингдек, Лорий афсуски, кейинги 24 соат давомида 174 кишининг қурбон бўлиши билан вафот этганларнинг умумий  сони 17 минг976 кишига етганини қўшимча қилди.

Эрон Соғлиқни сақлаш вазирлиги наттоғининг  айтишича, ҳозирги кунга қадар 277 минг 463 нафар беморлар соғайган.

Эслатиб ўтамиз, ҳозиргача дунёда коронавирусга мубтало бўлганлар сони 19  миллионга нафарга етган,  улардан 711  минг нафари вафот этган. Шунингдек 12 миллион 187  минг нафардан ортиқ инсонлар соғайган.

Ёрлиқ

Шарҳ