август 10, 2020 14:42 Asia/Tashkent
  • Мўсавий: АҚШ давлати БМТ Хавфсизлик кенгашининг механизмини суиистеъмол қилмоқда

Эрон ТИВ наттоғи АҚШ давлатини Эрон ислом жумҳуриятига қурол эмбаргоси муддатини узайтириш учун саъй-ҳаракатларига тўхталиб, АҚШ давлати БМТ Хавфсизлик кенгашининг механизмини суиистеъмол қилмоқда деб айтди.

 Эрон ТИВ наттоғи Сайид Аббос Мўсавий бугун  БМТ Хавфсизлик кенгашининг эртанги йиғилишида Эронга қурол эмбаргоси муддатини узайтириш хусусидаги АҚШ резолюциясининг янги лойиҳасини ўртага қўйилишини айтиб, бу ҳаракат Эронга қарши бўлишидан олдин Халқаро механизмлар ва БМТ Хавфсизлик кенгашига зиддир деб таъкидлади.

Мусавий  АҚШ давлатини БМТ Хавфсизлик кенгашни нобуд этиш ва ё ўз фармони остига киритиш пайида бўлганига ишора қилар экан,  Хавфсизлик кенгаши аъзолари америкаликлар тузоғига тушмаслик учун эҳтиёт бўлиши керак ва АҚШнинг ушбу ҳатти -ҳаракати ҳам ушбу кенгаш аъзоларининг позиция билан мувафаққиятсизликка учрайди деб аниқлик киритди.

Эрон ТИВ наттоғи  Эронга қурол эмбаргоси муддатини узайтириш учун Саудия Арабистоннинг Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашининг Хавфсизлик кенгашга йўллаган мактубидаги ролига тўхталиб,  ушбу аниқ хабар асосида Форс Кўрфази ҳамкорлик кенгашининг баъзи аъзолари ушбу мактуб мазмунидан бехебар этдилар.

Эрон ТИВ наттоғи  Вашингтон расмийларининг Теҳронни АҚШ президенлик сайловларида аралашиш ҳақидаги иддаоларини баён этар экан,бу америкаликларнинг бемаъни даъвосидир, чунки Эрон Америка шахсиятлари, оқимлар ва ички партияларга аҳамият бермайди, аксича уларнинг ҳатти- -ҳаракатлари, феъл- атворига ва муносабатларига эътибор қаратади деб эълон қилди.

 

Ёрлиқ

Шарҳ