август 10, 2020 15:49 Asia/Tashkent
  • Эрон-Афғонистон-Ўзбекистон транзит йўлаги ишга туширилди

Эрон божхона транзити бош директори Эрон-Афғинстон-Ўзбекистон транзит коридорининг экспериментал тарзда иш бошлагани ҳақида хабар қилди.

ИРНА тарқатган бугунги хабарга кўра,  Эрон божхона транзити бош директори Муастафо Оятий  Эрон жаунбидаги Бандар Аббосдаги шаҳид Ражоий божхонасидан иккита юк машинаси орқали транзит юклар Дўғорун чегара потенсиали ўтиб ва Афғонистон ҳудудлари орқали Ўзбекистонга юборилди деб эълон этди. 

Мустафо Оятий ўз сўзларида Эрон-Афғонистон-Ўзбекистон ўртасидаги янги йўлак савдо-сотиқ ва минтақавий ҳамкорликни ривожлантиришда, Афғонистонда тинчлик ва хавфсизликни кучайтиришга олиб келадиган қисқа ва арзон нархдаги янги йўл сифатида хизмат қилиши мумкин деб изоҳлади. 

Эрон божхона транзити бош директоори шунингдек,  Бандар Аббос шаҳридаги шаҳид Ражоий божхонасидан Қирғизистон ва Тожикистон юкларни жўнатишга тўхталиб, 26 июль куни Бандар Аббос шаҳридаги шаҳид Ражоий божхонасидан товарлар Қирғизистон ва Тожикистонга муваффақиятли юборилди деб аниқлик киритди.

 Оятий ўз сўзларида Эрон ислом жумҳурияти очиқ сувларга эга бўлгани туфайли Марказий Очсиё мамлакатларидан транзит юкларини арзон нархда етказиб беришнинг энг асосий йўлидир деб таъкидлади.

Ёрлиқ

Шарҳ